БАРЧА чэт эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қуйидаги ҳолатларда регистрация қилишлари (миграция рўйхатидан ўтиш) шарт:
- Россияга кирганда
- Россия ичида бошқа манзилга кўчиб ўтганда
- Россия ҳудудида туғилган чақалоқ ҳам миграция рўйхатидан ўтиши керак.
http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_61569/aead2f31a99b198c7c00feaac5d621c44e03ae74/, п. 2
Агар сиз рус миллатига мансуб бўлсангиз ёки президентни севсангиз ҳам регистрация қилишга мажбурсиз!
Регистрация ФАҚАТ сиз ЯШАЁТГАН ЖОЙ МАНЗИЛИГА қилиниши керак! Танишлар орқали, “тоза ҳужжат қилувчи ишончли ватандошникида”, сиз яшамайдиган хостел ёки мехмонхонада ёки юридик фирма орқали регистрация қилиш мумкин эмас. Базада бўлса ҳам 5 йилга ДЕПОРТАЦИЯ қилишлари мумкин. http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_61569/b819c620a8c698de35861ad4c9d9696ee0c3ee7a/, п. 1.4).
Миграция рўйхатидан ўтиш муддати сизнинг қайси давлат фуқароси эканлигингизга боғлиқ:
- Армения, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари учун – Россияга кирган кундан (кўчиб ўтган, туғилган) 30 кун ичида. http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_163855/fcf2c38d3616dbe10077fe0638a3c0583855f5cd/, п. 6
- Тожикистон фуқаролари учун – Россияга кирган кундан (кўчиб ўтган, туғилган) 15 кун ичида.
- Бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – Россияга кирган кундан (кўчиб ўтган, туғилган) 7 иш кунида http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_65707/fae587ce7120a45554e98af00cc6d09cae10d27f/, п. 20 абз. 2
Руйхатга қўйиш муддати тугашини кутмасдан иложи борича, эртароқ регистрация қилиш керак. Акс ҳолда, бир кунга кечиксангиз ҳам 5 йилга ДЕПОРТАЦИЯ қилишлари мумкин!
Миграция рўйхатидан ўтиш учун паспортнинг барча варақлари, миграция картаси ва уй эгаси паспортидан(расм ва прописка бор варақлари) нусха олиш, уйга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни олиш, манзилга келиш тақдимномасини (уведомление о прибытии) тўлдириш https://mfc-list.info/wp-content/uploads/2018/02/%D0%B1%D0%BB%D0%B0%D0%BD%D0%BA-%D1%83%D0%B2%D0%B5%D0%B4%D0%BE%D0%BC%D0%BB%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D0%B5-%D0%BE-%D0%BF%D1%80%D0%B8%D0%B1%D1%8B%D1%82%D0%B8%D0%B8-%D0%B8%D0%BD%D0%BE%D1%81%D1%82%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%BD%D0%BE%D0%B3%D0%BE-%D0%B3%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B0-%D0%BE%D0%B1%D1%80%D0%B0%D0%B7%D0%B5%D1%86-2018.xls, ва ушбу ҳужжатларнинг асли ва нусхасини олиб уй эгаси билан МФЦ ёки ОУВМ га тақдим қилиш керак. Сизга уведомлениенинг пастги қисмини кесиб беришади – бу сизнинг регистрациянгиз саналади. Имкон бўлса, регистрациянинг базага кирган рақамини ёздириб олинг. Бу нарса текширувларда ёрдам беради.
Миграция рўйхатидан ўтиш мутлақо БЕПУЛ. Уй эгасида ҳеч қандай қўшимача солиқлар ёки коммунал тўловлар бўлмайди. Агар уй эгаси сизга регистрация қилиб бермаса, уни ноқонуний миграцияни ташкиллаштиришда айблаб, жиноий жавобгарликка тортишлари ва 400.000 рубл жарима солишлари мумкин. http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/42d9c8d66e7f43d449b0fb8ec66a566a488dbbc9/